Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Стадион" газетасининг №14 (57)-сони анонси

Баҳо:
+ | -

Эртага “Стадион” газетасининг 14-сони қўлингизга ўз вақтида етиб боришидан умид қилган ҳолда, ушбу сон анонси билан қисқа сатрларда таништириб ўтамиз. Демак, бошладик.

Газетанинг 2-саҳифасидаги таҳририят минбари колонкаси орқали журналист Олимхўжа Бўронов “Жавоб кутамиз” деган мақола билан чиқиш қилиб, унда Ўзбекистон ОТЖнинг Ветнамдаги ўйинлари ва мағлубият сабаблари ҳақида сўз юритган. Шунингдек, ушбу саҳифадан қитъамизда бўлиб ўтаётган футбол мусобақалари ҳақидаги маълумотлар ҳам ўрин олган. 

3-саҳифада бу сафар Қаҳрамон Асланов томонидан ёзилган “Ойнинг ўн беши...” сарлавҳаси остидаги мақолани ўқишингиз мумкин. 

Терма жамоаларимизга бағишланган доимий саҳифамизда Али Зокиров “Устимиздан кулишга ҳаққингиз йўқ эди, олимпиячилар!” дея Абрамов шогирдларига  мурожаат қилади.

5-саҳифада Олий-лига 3-тур ўйинлари превьюси билан бир қаторда, “Пахтакор” мухлисининг жамоадаги ҳолат ва ундаги муаммолар тўғрисида жонкуярлик билан битилган “Пахтакор”ча дежавю” мақоласи ҳам ўрин олган. 

6-саҳифани Ўзбекистон кубоги ўйинлари таҳлили ва статистикасига бағишлаган бўлсак, 7-саҳифада журналист Бобомурод Абдулланинг “Жар”даги мили-футбол” номли мақоласини ўқиш имконига эга бўласиз. Унда муаллиф стадионларимизда журналистлар билан ишлаш борасидаги мавжуд муаммолар ҳақида сўз юритган. Дарвоқе, сарлавҳада имловий хатога йўл қўйилмаган ;).

8-9-саҳифаларда клубларимизнинг халқаро майдондаги рақиблари ҳақидаги маълумотлар ўрин олган. 

Футболимизнинг 100 йиллигига бағишланган 10-саҳифада Камронбек Чегабоев томонидан тайёрланган, 1996-йилги чемпионатимизнинг статистик кўрсаткичларини кузатишингиз мумкин. 

Санъат ва спорт уйғунлиги акс этган 11-саҳифамиздаги Бахтиёр Ихтиёров билан уюштирган суҳбатмиз эътиборингиздан четда қолмайди, деб умид қиламиз.

12-саҳифада журналист Баҳодир Мирзаев “Бунёдкор”нинг австралиялик яримҳимоячиси Дэвид Карни билан интервью қилган.

13-саҳифада бўлса “Ким аслида ким” рукни остида Аброр Қодировнинг “Постмодернизм” номли мақоласи жойлашган. Унда муаллиф Андреа Пирло фаолиятидаги эътиборга молик нуқталари ҳақида сўз юритади. 

14-саҳифада жаҳон футболи ҳақидаги қизиқарли хабарлар ўрин олган. Шунингдек ушбу саҳифадаги Аброр Қодировнинг доимий колонкасида “Манчестер Сити”даги ҳозирги ҳолат ва Манчини фаолияти ҳақида сўз юритилади.

Ҳамза Ёқубов томонидан тайёрланган, Евролигалар ҳақидаги қизиқали маълумотлар 15-саҳифада. 

16, 17, 18, 19, 20-саҳифаларда Европанинг энг нуфузли чемпионатлари батафсил ёритилган. 

21-саҳифада Европа ва Осиё миллий биринчиликлари, турнир жадваллари билан танишса бўлади. 

22-саҳифа доимгидек Ўзбекистон ва жаҳон спортига оид хабарларга ажратилган. 

23-саҳифадан қитибослар, анонслар, теледастурлар жой олган. 

Газетамизнинг сиз севган сўнгги саҳифаси бу сафар ҳам сизни ҳайрон қолдирадиган, кулдирадиган ва ўйлашга мажбур қиладиган маълумот ва мақолалар билан сизни кутиб турибди. Шунақа гаплар.

Газетамизнинг янги сонини газета дўконлари, ўзингизга яқин почта алоқа бўлимлари, шунингдек хусусий тарқатувчилардан харид қилишингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:29, 02.04.2012.
Ўқилди: 9262 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.