"Фиорентина" ҳужумчиси Александр Кокорин клуб билан шартномани бекор қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб хабар берди Николо Шкира.
Қайд этилишича, томонлар ўйинчига жамоадан кетиш учун товон пули тўлаш билан ҳамкорликни тўхтатишни муҳокама қилмоқда. Агар келишувга эришилса, футболчи Европада қишки трансфер ойнаси ёпилгандан кейин ҳам эркин агент сифатида бошқа клубга текинга ўтиши мумкин бўлади.
30 ёшли футболчи жорий мавсумда “Фиорентина” сафида барча турнирларда олтита ўйин ўтказди ва гол ура олмаган. Амалдаги шартнома 2024 йилнинг 30 июнида тугайди. Трансфемаркт футболчини икки миллион еврога баҳоламоқда.