"Зенит" ҳужумчиси Сердар Азмун Санкт-Петербург клуби билан шартномани бекор қилади ва шу қишда "Байер"га ўтади, дейди RMC Sport журналисти Лоик Танзи.
Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта олдин Азмун немис клуби "Байер" билан 2027 йилгача шартнома имзолаган эди. Айни дамда у 2022 йилнинг ёзида, яъни "Зенит" билан шартномаси тугагач, Леверкузенликлар жамоасига ўтиши режалаштирилган.