Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Траоре 2018/2019 йилдан бери Премьер-лиганинг энг яхши дриблингчиси ҳисобланади

Баҳо:
+ | -

"Барселона"га ижара асосида ўтган "Вулверхэмптон"нинг испаниялик ҳужумчиси Адама Траоре Англия Премьер-лигасининг сўнгги 3,5 йилдаги энг яхши дриблингчиси. Бу ҳақда Твиттерда OptaJose хабар берди.

2018 йилнинг ёзидан Траоре инглиз клубига ўтганидан бери у рақибларини алдаб ўтиш учун 697 марта уринган - улардан 484 таси (69%) муваффақиятли бўлган. Бу Англия чемпионатининг белгиланган муддатдаги барча футболчилари орасида энг яхши кўрсаткичдир.

Муваффақиятли дриблинглардан сўнг Траоре Премьер-лигада 40 та голли вазиятлар яратди, бу унинг энг яқин таъқибчиларидан 15 тага кўп.

Траоре "Барселона" тарбияланувчиси. Ҳужумчи 2004 йилдан 2015 йилгача клуб таркибида бўлиб, "кўк-анорранглилар" асосий таркибида тўртта ўйин ўтказиб, битта гол урган.

Киритилди: 03:27, 30.01.2022.
Ўқилди: 1284 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик