Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Диас тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. Трансфер қачон эълон қилинади?

Баҳо:
+1 | -

Португалиянинг «Порту» клуби футболчиси Луис Диас ўз юртида - Колумбияда тиббий кўрикдан ўтди ва «Ливерпуль» билан шартнома имзолашга тайёрланмоқда.

Диас жорий мавсумни ажойиб ўтказмоқда, ўз "Порту" таркибида 28 ўйинда майдонга тушиб, 16 гол урди ва 6 голга ассистентлик қилди. Ўтган йили бўлиб ўтган Америка Кубогининг энг яхши тўпурари бўлганди.

Бироқ, «Порту» Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида «Ливерпуль» ва «Атлетико» клубларидан кейин учинчи ўринни эгаллади ва шунинг учун асосий футболчисини сотиш ҳақида ўйлашга мажбур бўлди.

"Порту" шу йилнинг ёзида Диасни 67 миллион фунт стерлингга сотишни мўлжаллаб турганди.  Чунки, футболчининг шартномасида товон пули 67 миллион фунт стерлинг қилиб белгиланганди. Бироқ, «Ливерпуль» Португалия клубига 37 миллион + 12 миллион фунт бонус таклиф қилди.

Юқорида айтиб ўтилганидек, Диас кеча тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва "Ливерпуль" душанба куни ушбу трансферни расман эълон қилади.

Қўшимча ўрнида шуни айтиш мумкинки, келаси ҳафтада сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси Диас ўз терма жамоаси таркибида Аргентинага қарши ўйнайди, шунинг учун колумбиялик футболчи кейинги ҳафта охирида Юрген Клопп жамоасига қўшилади.

Киритилди: 09:47, 30.01.2022.
Ўқилди: 1791 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.