Европа чемпионлар лигаси 1/4 финалида "Барселона"га қарши жавоб учрашуви олдидан "Милан" бош мураббийси Массимилиано Аллегри ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ярим финалга чиқиш учун ўйнаяпмиз экан, демак, мен эртага "Барселона" ўзининг энг яхши ўйинини ўтказишини кутяпман.
Мен кеча бир ой муддатдан сўнг биринчи марта Патони кўрдим, у жамоа билан бирга шуғулланди. Кўрамиз, у эртанги машғулотларда уандай иштирок этади, шунга қараб уни таркибга қўшиш ҳақида хулоса чиқараман.
Билишимча, Абьяттини ҳеч қандай жароҳат безовта қилмаяпти. Тиғиз график туфайли бизда тактик машғулотлар ўтказишнинг иложи бўлмади, шунинг учун бугуноқ Барселонада худди шундай машғулотни бошлаймиз.
Биз улар билан ўтган ҳафтада учрашдик, уларнинг нималарга қодир эканлигини биламиз. "Барселона" - дунёнинг энг яхши жамаси, лекин биз вазият бўлди, дегунча фойдаланиб қоламиз. Ўйин 0:0 ҳисобида тугаб, иш пенальтилар сериясигача боришига ишонмаяпман", - дея Аллегрининг сўзларини келтиради "Милан" расмий сайти.