Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячи Денис Закариянинг жамоадан кетганини тасдиқлади. Швейцариялик учун туринликлар беш миллион евро тўлайди. Уч миллион бонус сифатида тақдим этилади.
Футболчининг шартномаси ёзда якунига етади. Ёзда у "Бавария"га текинга кетиши мумкин деб тахмин қилинганди.
Закария Бундеслиганинг энг яхши ҳимоячи ярим ҳимоячиларидан бири. Шунингдек, 25 ёшли футболчи Швейцария терма жамоасининг асосий футболчиси ҳисобланади.