Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 - Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум - Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи

Темурхўжа Абдухолиқов: «Эртанги ўйин финалга тенг»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Матбуот анжуманида иштирок этган “Пахтакор” ҳужумчиси “Ал-Арабий”га қарши кечадиган ўйин финалга тенг эканини таъкидлаб ўтди.

— Эртага осон ўйин бўлмайди. Аслида Чемпионлар лигасида осон ўйиннинг ўзи йўқ. Эртанги ўйин биз учун финалга тенг. Гуруҳдан чиқиш учун имкониятларимиз бор. Бу ўзимизнинг қўлимизда. Шу боис бор кучимизни ишга солиб, ғалаба қозонамиз деб ўйлайман.

— Клуб ҳужумчилари гол ура олишмаяпти. Эртанги ўйин гол уриш учун сизда шижоат кучлими?
— Шижоат ҳар доим бўлади. Гол уриш осонмас. Гол уриш муаммоси фақат “Пахтакор”да эмас, бошқа жамоаларда ҳам бор. Ҳозирги кунда ҳар бир ўйинда гол урадиган футболчилар кам. Энг муҳими, мухлислар бизни охиригача қўллаб-қувватлаб туришса бўлгани.

— Темурхўжа, мавсум арафасида кўп вақтингизни олимпия терма жамоасида ўтказдингиз. Бу пайтда эса жамоага янги ўйинчилар қўшилди ва сиз улар билан бирга кам шуғулландингиз. Бу ҳолат жамоага мослашишизда сизга қийинчилик туғдирмайдими?
— Мен “Пахтакор”да биринчи марта ўйнаётганим йўқ. Ўтган йили жамоа шарафини ҳимоя қилгандим. Бу профессионализм, футболчи бундай ҳолатга ҳам ўйинга тайёр туриши керак. Бу борада муаммолар бўлмайди деб ўйлайман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:53, 03.04.2012.
Ўқилди: 7045 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.