Каталониянинг "Барселона" клуби футболчиси Усмон Дембеле Лондоннинг "Челси" клубига эмас, балки "Тоттенхэм" клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.
Аввалроқ, "Барселона" президенти Жоан Лапорта Дембелега Англия клубидан таклиф борлигини тасдиқлаганди.
Жорий мавсум 24 ёшли франциялик футболчи 11 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол киритган ва иккита голга ассистентлик қилганди.