Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 18:45 Ал-Ҳуссайн 3-1 Аҳал
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-1 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 1-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Ҳумоюн Бекмуродов FIDE спорт устаси унвонини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Мамлакатимизнинг ёш ва иқтидорли шахматчиларидан бири, халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган Ҳумоюн Бекмуродов янги даражага кўтарилди, у ФИДЕ спорт устаси унвонига сазовор бўлди.

Ушбу ёш шахматчимиз шу кунга қадар ўсмирлар ўртасидаги кўплаб мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган, шунингдек 2020 йилда ўтказилган шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон чемпионатида ҳам ғолибликни қўлга киритган ҳолда якунда “Спарк” автомашинаси билан тақдирланган эди.

Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси Ҳумоюн Бекмуродовни ушбу муваффақият билан табриклайди ва тез орада халқаро гроссмейстер даражасини ҳам қўлга киритишида омад тилайди.

Эслатиб ўтамиз, дунё тарихидаги энг ёш гроссмейстер мақомини 2021 йил 30 июнда ҳинд миллатига мансуб бўлган америкалик Абхиманю Мишра қўлга киритган. У атиги 12 ёш, 4 ою 25 кунлигида шахматдаги энг юқори даражага кўтарилган эди. Бунгача нақд 19 йилдан зиёд вақт давомида жаҳоннинг энг ёш гроссмейстери мақомини россиялик Сергей Карякин ўз қўлида сақлаб турган. Шунингдек, ҳамюртларимиздан Жавоҳир Синдаров ҳамда Нодирбек Абдусатторовлар ҳам гроссмейстерлик талабини бажарган дунёдаги энг ёш шахматчилар сафидан жой олганини алоҳида таъкидлаш керак.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 10:54, 01.02.2022.
Ўқилди: 976 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.