"Барселона" президенти Жоан Лапорта ҳозирда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида клубнинг янги футболчиси Адама Траоре ва тез орада трансфери эълон қилинадиган Пьер-Эмерик Обамеянгнинг таништирув маросими қачон бўлиб ўтишига ойдинлик киритди.
"Эртага (чоршанба) Адаманинг тақдимот маросими бўлиб ўтади, ҳафта охирида Обамеянгнинг тақдимотини режалаштирганмиз", - деди президент.
Эслатиб ўтамиз, габонлик форварднинг трансфери ҳали ҳам расман эълон қилингани йўқ.