Усмон Дембеле ва «Барселона» ўртасидаги вазият кескинлигича қолмоқда.
Marca нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, «Барселона» қишки трансфер ойнаси ёпилганидан кейин футболчига Carta de libertad (ишдан бўшаганлиги ҳақидаги рухсатнома – муаллиф)ни бермоқчи эди. Агар футболчи бу карточкани қабул қилганида, ўзаро шартномани бекор қилишга рози эканлигини англатган бўларди.
Бироқ, Усмон «Барселона»дан бундай тарзда кетиш ниятида эмас. У амалдаги шартномани сўнгги кунигача бажариб қўймоқчи.
Қайд этилишича, энди «Барселона» шартномани бир томонлама бекор қилиш вариантини кўриб чиқмоқда.