Кириш Регистрация

"Ювентус" Дибаланинг ўрнига бошқа футболчиларни топди

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби ёзги трансфер ойнаси учун режа ишлаб чиқмоқда. Чунки, жамоанинг аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибаланинг кетиш эҳтимоли бор.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, аргентиналик футболчи кетадиган бўлса, у ҳолда Турин клуби ёзда «Рома» ярим ҳимоячиси Николо Заниоло ёки «Сассуоло» ҳужумчиси Жакомо Распадори билан шартнома имзолаши мумкин.

Декабрь ойида «Ювентус» Заниолонинг атрофидагилар билан музокаралар олиб боришни бошлаганди. Унинг «Рома» билан шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Турин клуби Дибала билан шартномани узайтиришга яқин эди, бироқ вазият ўзгариб, музокаралар февраль ойига қолдирилганди. Хабар қилинишича, «Ювентус» Дибалага янги шартнома таклифини қайтариб олган ва унинг маошини камайтирмоқчи.

Киритилди: 00:40, 02.02.2022.
Ўқилди: 1635 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6986]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3388]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2977]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2132]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1997]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1958]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1952]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1817]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1738]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик