Теҳроннинг «Истиқлол» клуби бош мураббийи Парвиз Мазлумий БААнинг «Ал-Жазира»га қарши ОЧЛ учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдираркан, жамоаси ўйин давомида имкониятлардан тўлиқ фойдалана олмаганини айтиб ўтди. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар бермоқда.
«Истиқлол» – «Ал-Жазира» учрашуви 2:1 ҳисобида амирлик футболчилари фойдасига ҳал бўлди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Насаф» Қатарда «Ар-Райян»га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
«Биз бундай мағлубиятга лойиқ эмасдик. Менимча, бугун шогирдларим майдонда бироз ҳаяжон билан тўп суришди», деди эронлик мутахассис.
«Биз барча жиҳатларни ўрганиб чиққандик, бироқ бу бизга ёрдам бермади. Ўзимиз юзага келтирган вазиятлардан фойдалана олмадик, гол уришимиз учун яна нима қилишимиз кераклигини била олмаяпман», дея қўшимча қилди «Истиқлол» бош мураббийи Парвиз Мазлумий.