"Бавария" яримҳимоячиси Франк Рибери чемпионлар лигаси ярим финалида "Марсель" устидан қозонилган ғалабадан (2:0) сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ҳаммамиз хурсандмиз. Бизнинг жамоамиз ажойиб ўйнади ва чиройли комбинациялар уюштирди.
Бу вақтгача амалиёти кам бўлган йигитларда ҳам имкония бўлди ва ўйинга қўшилиб кетишди. Ивица Олич учун ҳам жуда хурсандман, у жуда зўр ўйин кўрсатди.
Ишонаманки, ярим финалда биз "Реал"га дуч келамиз Бу биз учун супер", - дея унинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.