Кириш Регистрация

“Манчестер Сити” Холанд учун даҳшатли шартнома таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Сити” Дортмунднинг “Боруссия” клуби марказий ҳужумчиси Эрлинг Холанд учун жиддий кураш олиб бормоқда. “Шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола узоқ вақтдан бери янги марказий ҳужумчи билан шартнома имзолашни истамоқда. Мутахассиснинг фикрича, бразилиялик Габриэль Жезус ҳужумларни якунловчи ролини бажара олмаяпти.

“Todofichajes”нашрининг маълум қилишича, “шаҳарликлар” раҳбарияти аллақачон қатъий қарор қабул қилган ва норвегияликнинг агенти Мино Райола билан боғланган. Англия чемпиони ҳужумчига йиллик 25 миллион евро маош билан беш йиллик шартнома таклиф қилди. Агар келишув амалга ошса, Холанд Премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айланади.

“Реал Мадрид” Эрлинг бўйича “Манчестер Сити”нинг асосий рақиби саналади.

Киритилди: 18:55, 03.02.2022.
Ўқилди: 5519 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик