"Барселона" президенти Жоан Лапорта габонлик ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянгнинг таништирув маросимида жамоанинг режалари ҳақида гапирди.
– Бугун "Боруссия"нинг собиқ футболчиси билан шартнома имзоладингиз. "Боруссия"нинг бошқа футболчиси билан ҳам шартнома имзолайсизми?
– "Ҳозир биз бандмиз. Қийин мавсумни бошимиздан ўтказяпмиз. Биз ЛаЛига ва Европа Лигаси учун курашишни истаймиз. Июнда эса жамоани кучайтиришда давом этамиз", – деди каталонияликлар президенти.