“Барселона” президенти Жоан Лапорта жамоанинг янги ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгнинг тақдимотида Каталония клубининг жорий мавсумдаги мақсадлари билан ўртоқлашди.
“Биз Ла Лига ва Европа Лигасида ғалаба қозонишни истаймиз. Агар бунга эриша олмасак, вазиятга баҳо берамиз ва кейин нима қилишни ҳал қиламиз”, - деди Лапорта.
“Барса” президенти январь ойидаги трансфер ойнасидаги ишлари ҳақида ҳам фикр билдирди.
“Ўйлайманки, клубнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, бизда ажойиб трансфер ойнаси ўтказдик”, дея қўшимча қилади Жоан.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида каталонияликлар Дани Алвес, Ферран Торрес, Адама Траоре ва Обамяенг билан шартнома имзолашганди.