Римнинг "Рома" клуби ёзда "Ливерпуль" ҳужумчиси Луис Суаресни сотиб олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.
Рим клуби раҳбарияти ёзги трансфер мавсуми пайтида, жамоанинг турли чизиқларига тажрибали ва маҳоратли футболчиларни жалб қилишни мақсад қилган.
Италия ОАВ эса, "Рома" уругвайлик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатди. Римликлар истеъдодли ҳужумчи учун 30 миллион евродан воз кечишга тайёрлар.
Маълумки "Рома" клубининг акциядори Томас Ди Бенедетто "Ливерпуль" хўжайинлари билан яхши ҳамкорлик алоқаларига эга. Бу эса, мазкур трансфернинг амалга ошишига туркти бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Суарес учун "ПСЖ" ҳамда "Ювентус" клублари ҳам кураш олиб боришларини маълум қилишган.