«Челси» ва Англия терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Жо Коул «Ювентус»нинг икки яримҳимоячиси Деян Кулушевски ва Родриго Бентанкурнинг «Тоттенхэм»га ўтиши ҳақида гапирди.
«Шпорлар» «Ювентус»нинг асосий таркибига киришда қийналган икки футболчи билан шартнома имзолади. Мен бу жамоанинг бир нечта ўйинларини томоша қилдим ва иккита ўйинни шарҳладим. Бу икки йил олдинги «Ювентус» эмас.
Хўш, бу иккиси муносиб ўйинчи бўлишса-да, улар ҳақиқатан ҳам «Тоттенхэм»ни кучайтира оладими? Менимча, унчалик эмас», - дейди Коул.
Бентанкур лондонликлар билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Аввалроқ ОАВда трансфер 19 миллион еврони ташкил этиши, яна 6 миллион евро бонус сифатида тақдим этилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Кулушевски «Тоттенхэм»га сотиб олиш опцияси билан 18 ойга ижарага ўтган. Ижара 10 миллион еврога тушади. Тўлиқ трансфер тўлов миқдори - 35 миллион евро.