"Челси" 2023 йилда "Рома" ҳужумчиси Темми Абрахамни жамоага қайтариши мумкин.
Лондон клуби футболчи билан қайта шартнома тузиши учун "Рома"га 80 миллион евро тўлаши керак, дея хабар беради "Correira dello Sport".
Маълумот учун, 24 ёшли Абрахам 2021 йилнинг ёзида “Челси”дан 40 миллион евро эвазига “Рома”га ўтган эди.
Ҳужумчи жорий мавсум А Сериянинг 21 ўйинида 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Рома" билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.