Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Беш футболчи бир ҳимоячига қарши, бироқ...

Баҳо:
+ | -

Аввалги ҳафта футболдаги энг кулгили лаҳзалардан бири КОНКАКАФ миқёсидаги ЖЧ-2022 саралаш босқичида кузатилди. Панама ва Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги ўйин. Иккинчи бўлим ўрталари. Ҳисоб - 0:0. Шу паллада панамаликлар ўз дарвозалари олдида юзага келган стандарт вазиятни бартараф этиш асносида чиройли қарши ҳужумга ўтишди. Бироқ самарасиз...

Том маънода айтсак, битта чиройли узатма Коста-Рика термасининг деярли барча майдон ўйинчиларини вазиятдан узиб қўйди. Аниқроқ айтсак, бир ҳимоячидан ташқари, ҳамма «иш»сиз қолди. Вазият ичида қолган шу ягона футболчига ҳам Панама термасининг нақ 5 нафар вакили қарши чиқди! Ажойиб имконият! Бироқ панамаликлардан бири негадир бирдан югуришдан тўхтади. Кўринишидан, у 4 нафар жамоа­доши ишни бемалол дўндириб қўйишини ўйлади, чоғи. Аммо бир зумда Коста-Рика термасининг яна футболчиси ортга қайтишга улгурди ва ҳужум билан ҳимоя ўртасидаги нисбат 4га 2 кўринишига келди.

Қарангки, панамаликлар шундай такрорланмас ҳужумни бесамар якунлашди - тўпни майдон марказида қабул қилган футболчи уни чамаси 30 метрга «судраб» борди ва шеригига узатди. Коста-Рика термаси жарима майдонидаги ўша ягона ҳимоячи эса тўпни олиб қўйди. Бундан жаҳли чиққан панамалик футболчи уни ушлаб олди. Шу тариқа ҳужум хотима топди. Якунда Панама термаси 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Тўғри, жамоа турнир жадвалининг 4-қаторида қолди, аммо бу турга қадар очко бўйича тенг бораётган Мексика термаси олдинга ўтиб кетди. Асосий масала шуки, КОНКАКАФ саралаш гуруҳида дастлабки 3та поғона эгаси тўғридан-тўғри йўлланма олса, тўртинчи жамоа қитъа­лараро «плей-офф» баҳсида иштирок этади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:58, 05.02.2022.
Ўқилди: 2079 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик