Эртага Беларусда 17 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасида «Ривожланиш кубоги» халқаро мусобақа бошланади. Аммо COVID-19 туфайли турнирга 2та жамоа кела олмайдиган бўлди.
Озарбойжон ва Қозоғистон ўсмирлар терма жамоалари аъзоларида коронавирус аниқлангани учун улар Минск томон учишмади. Бу жамоалар ўрнига «Динамо Минск» ва «Минск» клубларининг ўсмирлари турнирга таклиф этилди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада Рауф Инилеев бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иштирок этишади. Вакилларимиз эртага Беларусь U-17 жамоасига қарши майдонга чиқишади.
"А" ГУРУҲИ
1. Беларусь U-16
2. Қирғизистон U-16
3. «Динамо-Минск» U-17
4. Тожикистон U-16
5. Молдова U-16
"B" ГУРУҲИ
1. Беларусь U-17
2. Ўзбекистон U-17
3. «Минск» U-17
4. Грузия U-17
5. Исроил U-17
Мусобақа тақвими
6 февраль, якшанба
10.00 Молдова — «Динамо-Минск»
12.20 Исроил — «Минск»
14.40 Беларусь U-16 — Қирғизистон
17.45 Беларусь U-17 — Ўзбекистон
7 февраль, душанба
11.00 Тожикистон — Молдова
13.20 Грузия — Исроил
15.40 «Динамо-Минск» — Беларусь U-16
18.00 «Минск» — Беларусь U-17
9 февраль, чоршанба
11.00 Қирғизистон — «Динамо-Минск»
13.20 Ўзбекистон — «Минск»
15.40 Беларусь U-16 — Тожикистон
18.00 Беларусь U-17 — Грузия
10 февраль, пайшанба
11.00 Қирғизистон — Молдова
13.20 Ўзбекистон — Исроил
15.40 «Динамо-Минск» — Тожикистон
18.00 Грузия — «Минск»
12 февраль, шанба
11.00 Тожикистон — Қирғизистон
13.20 Грузия — Ўзбекистон
15.40 Молдова — Беларусь U-16
18.00 Исроил — Беларусь U-17
13 февраль, якшанба
11:00 9-ўрин учун ўйин
12:00 7-ўрин учун ўйин
13:20 5-ўрин учун ўйин
14:20 3-ўрин учун ўйин
16:40 Финал