"Эвертон" сардори Фил Невилл Англия чемпионлиги пойгасида "Манчестер Юнайтед"нинг имкониятларини баҳолади.
"Чемпионлик масаласи дербида эмас - "Блекбёрн", "Суонси", ва "Сандерленд" каби жамоалар билан учрашувларда ҳал бўлади. Бу борада "МЮ"нинг имкониятлари "Сити"никидан яхшироқ.
"Манчестер Сити"ни яқин турда "Арсенал"га қарши қийин учрашув кутиб турибди. Ҳозирча ҳамма нарсалар "МЮ" фойдасига ишлаяпти, бу - анча тажрибали жамоа.
Бу мавсумда "МЮ" кучайиб борди, тўғри, қайсидир вақтда "Сити" фантастик ўйинлар кўрсатди. Ҳозир биз "МЮ"нинг қанчалик кучга эга эканлигини кўриб турибмиз. Ўйлашимча улар чемпион бўладилар", - дея Невиллнинг сўзларини келтиради ВВС.