Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Ла лига. «Севилья» муҳим очколардан маҳрум бўлди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 23-тури доирасида Памплона шаҳридаги «Эс-Садар» стадионида «Осасуна» ва «Севилья» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ўйинда ҳисоб очилмади — 0:0.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Иван Ракитич андалусияликларга ғалаба келтириши мумкин эди. Аммо у пенальтини голга айлантира олмади.

Шу тариқа, чемпионлик учун кураш олиб бораётган «Севилья» икки очкодан маҳрум бўлди. Энди жамоа пешқадам "Реал"дан 3 очко ортда қолмоқда. Мадридликлар ўз ўйинларини бугун ўтказишади.

Испания чемпионати, 23-тур
Осасуна – Севилья 0:0 (0:0, 0:0)
Ноаниқ пенальти: Ракитич (90+1, Севилья)
Осасуна – Эррера, Рамальо, Хуан Крус (Унаи Гарсия, 82), Давид Гарсия, Санчес, Рубен Гарсия (Хосе Анхель, 66), Торро, Мартинес (Иньиго Перес, 75), Монкайола, Чими Авила (Бенито, 75), Будимир (Кике Гарсия, 66).
Севилья – Буну, Монтьель (Корона, 6), Гудель (Кунде, 58), Рекик, Диего Карлос, Акунья, Ракитич, Жордан, Оливер Торрес (Гомес, 58), Марсьяль (Мунир, 77), Эн-Несири (Рафа Мир, 77).
Огоҳлантиришлар: Гудель (33), Санчес (56).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:15, 06.02.2022.
Ўқилди: 2189 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик