«Дерби Каунти» бош мураббийи Уэйн Руни «Манчестер Юнайтед»да ўйнаётганида алкоголь билан боғлиқ муаммоларга дуч келганини тан олди.
«Ичкиликдан чиқиб кетишни ўрганиш учун кўп вақт керак бўлганди. Ичгандан кейин "бошоғриқ" қийнарди.
Мен кўп хато қилганман. Хатоларимнинг баъзилари матбуотда чиққан, баъзилари — йўқ. Бу одатлардан чиқиб кетишим қийин бўлган. Натижада бош мураббий Алекс Фергюсон ва оилам билан муаммоларга дуч келгандим.
Шундай пайтлар бўлганки, икки кун футбол бўлмаса, қаергадир беркиниб олиб, бошимдан ҳамма нарсани чиқариб ташлаш учун шунчаки ичардим. Мен ичишни яхши кўрардим, аммо аҳволим оғир эди.
Барчаси йиғилиб борди: терма жамоа ва «МЮ» сафидаги ўйинлар, шахсий ҳаётимдаги воқеалар туфайли юзага келган босим. Мен шундай муҳитда катта бўлганманки, бундай муаммоларни кимгадир гапириш ёки кимдандир ёрдам сўраш мумкин эмасди. Барчасини ўзинг ҳал қилишинг керак эди.
Ҳаётимда қандайдир муаммога келган бўлса, уларнинг барчаси алкоголь билан боғлиқ. "Соғ" пайтимда эса ҳеч қандай муаммо юзага келмаган. Шу боис, ўзим муаммоларни ҳал қилишимга тўғр келган. Энди эса алкогол билан муносабатларим яхши. Муаммо йўқ. Вақти-вақти билан ичиб тураман, аммо аввалгидек эмас. Ҳаммаси назорат остида. Аммо ўзимни ҳеч қачон "алкаш" деб ҳисобламаганман», – деди Руни ўзи ҳақидаги ҳужжатли фильмда.