«Базель» бош мураббийи Патрик Рамен ЦСКАдан ижарага олинган жамоанинг янги футболчиси Фёдор Чалов ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Чалов жуда ҳаракатчан ўйинчи, у тезда чуқур ҳимояга ва ҳужумга ўта олади ва ҳужумда устун вазифасини ўтайди.
Биз Фёдор билан инглиз тилида гаплашамиз. Чалов хушчақчақ, жуда очиқ инсон, жамоадошлари уни яхши кутиб олишди. У яхши жисмоний ҳолатда ўйнай олади», - дейди Рамен.