Қозоғистоннинг «Каспий» клуби Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказади. Ақтауликларнинг рақиблардан иккитаси Ўзбекистон клуби экани маълум бўлди.
«Каспий» 7 февраль куни АГМК, 22 февраль куни "Сўғдиёна"га қарши назорат ўйинларида майдонга тушади.