Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Валижон Раҳимов: «АГМК бу йил барча мусобақаларда чемпионлик учун курашади»

Баҳо:
+ | -

АГМК жамоаси дарвозабони Валижон Раҳимовни бугунги машғулотлардан кейин суҳбатга чорлаб, унга мухлисларни қизиқтирган мавзулардаги саволларга жавоб олдик. Қуйида Раҳимовнинг фикрларини ўқишингиз мумкин.


«Авваламбор Ассалому алайкум. Йиғин бошланганидан хурсандман. Кунига икки маҳалдан тайёргарлик бўляпти. Мазкур йиғиннинг дастлабки кунларида жисмоний ҳолатни оптималлаштиришга катта урғу бериляпти. Футболчи қачонки жисмонан кучли бўлса, унда ўз-ўзидан руҳият ҳам юқори бўлади. Айтишадику, машғулотларда оғир бўлса, мавсумда бу ас қотади ва ўйинларда нисбатан осонроқ бўлади. Буёғига назорат беллашувларида жамоавий ўйинни ҳам барқарорлаштириб, якдил ўйинимизни шакллантириб оламиз. Янги келган футболчиларнинг барчаси юқори даражадаги ижрочилар. Машғулотларда ҳам бу сезилиб турибди. Улар нафақат кучли футболчи, балки одамийлик тарафдан жуда ақлли инсонлар. Анзур ака, Мишенко, Абдулла, Алишер ва Хуршид жамоамизга келганидан хурсандман. Ички муҳит ажойиб. Кўтаринки кайфиятда мавсумга тараддуд кўряпмиз. Узоқ муддатли йиғинларда албатта оила ва ватан соғинчи бўлади. Лекин узоқ давом этадиган мавсум олдидан бу жамоага катта фойда. Ҳар бир соҳанинг ўз қийинчиликлари бўлгани каби, футболда ҳам футболчилар учун энг машаққатли давр мавсумолди йиғинлар саналади. Йиғиндаги чарчоқлар машғулот қизиқарлилиги ва жамоада хушчақчақ футболчилар борлиги учун ҳам сезилмаяпти. Ўтган йил мен учун муваффақиятли ўтди. Энди буёғига йилдан-йилга янада кучайиб, ўз камчиликларимни бартараф этишга ва барқарор ўйин кўрсатишга уринаман. Кўпроқ тўпни оёқда ўйнаш борасида изланишим керак. Худо хоҳласа АГМК жамоаси янги мавсумда ўзи иштирок қиладиган барча мусобақаларда ғолиблик, яъни чемпионлик учун курашади. Мақсадга эришиш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Олмалиқлик мухлисларга аввало соғлик, оилавий хотиржамлик тилайман ва уларни стадионни тўлдириб ўтиришларини кутиб қоламан», — дея йиғин доирасидаги фикрлари билдирди Валижон Раҳимов.

Манба: "АГМК" матбуот хизмати
Киритилди: 23:56, 06.02.2022.
Ўқилди: 932 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.