Сенегал терма жамоаси ўзининг илк Африка Миллатлар Кубогини қўлга киритди ва бунда тажрибали ҳимоячи Калиду Кулибали муҳим роль ўйнади.
«Наполи» ҳимоячиси ғалаба билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ўртоқлашди. У асосий ва қўшимча бўлимларда бир неча бор жамоасини голдан қутқариб қолди, шунингдек, ўйиндан кейин пенальтилар сериясида зарбалардан бирини қайтарган дарвозабон Мендини мақтади.
«Биз барча қийинчиликларга, рақобатга қарамай бунга эришдик. Биз узоқ ва машаққатли ўйиндан сўнг ғалаба қозонишга ҳақли эдик.
Бизда ажойиб жамоа бор ва бизнинг дарвозабонимиз энг зўри», - дейди Кулибали.