"Ювентус" футболчиси Маттейс де Лигт 2019 йили нима учун "Аякс"дан "Барселона"га кўчиб ўтмаганини сабаблари маълум бўлди.
Нидерландия терма жамоаси футболчиси аввалига Каталонияга йўл олмоқчи бўлганди, лекин кейинчалик "Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике билан суҳбатлашганидан кейин фикрини ўзгартирган.
Diario Sport нашрининг тасдиқлашича, футболчилар таътил пайтида Кариб денгизида учрашиб қолишган де Лигтнинг «Барселона»га эҳтимолий трансферини муҳокама қилишган. Пике Маттейсга агар "Барселона"га ўтса, кам ўйин амалиётига эга бўлишини айтган ва де Лигт Каталонияга йўл олишдан бош тортган.
Нидерландиялик футболчи Пикенинг сўзларини қабул қилган ва «Ювентус»га ўтганди.
Қайд этилишича, Пике бу хабарларни рад этмоқда, лекин де Лигт ва унинг агенти Мино Райола эса буни рад этмаяпти.