Тошкентда старт олган 7-тур ўйинлари Олмалиқ шаҳрида ниҳоясига етди. Бугунги учрашувларда иккита ўйин натижаси кўпчиликнинг эътиборини тортди. “Ҳуахин-Жиззах”нинг амалдаги чемпион “Пахтакор” устидан ғалаба қозонишига унча-бунчаси шубҳа билдирмагани рост, лекин ҳисобнинг бу қадар йириклашиб кетишини ким ҳам ўйлабди дейсиз. Икки кундирки ўзидан юқорида турган “Металлург” ва “Максам-Чирчиқ”ни сезиларли ҳисобларда енга олган “Насаф”нинг охирги куни “Навбаҳор”дан мағлубиятга учрашини ҳам кўпчилик кутмаганди. АГМКнинг ҳам чирчиқликлар дарвозасига тўққизта гол уришини башорат қилганлар камчилик бўлса керак. Умуман, бу турда олтита жамоа юз фоизли натижа кўрсатди. Кучли учликда бораётган “Ҳуахин-Жиззах”, АГМК ва “Локомотив” жамоалари учтадан учрашувнинг барида ғалаба қозона олган бўлса, “Строитель-Зарафшон”, “Металлург” ва “Максам-Чирчиқ” барча ўйинларни бой бериб, юз фоизли антинатижа қайд этди. Жиззахликлар 51 очко билан турнир жадвалини бошқариб турибди. Олмалиқликлар ҳисобида 50, “темирйўлчилар”да эса 45 очко бор. “Строитель-Зарафшон” 7 очко билан турнир жадвалининг қуйидан биринчи поғонани эгаллаган. Ундан бир поғона юқорида 14 очко билан “Динамо” жамоаси бормоқда.
Футзал. Олий лига. 7-тур.
Бешинчи кун. 7 февраль, душанба
Олмалиқ. ОТМК спорт мажмуаси.
НАСАФ – НАВБАҲОР – 3:5 (2:2). 38 томошабин.
Ҳакамлар: Шавкат Муҳиддинов, Бекзод Тўлқинов, Зиёвуддин Эркинов
Назоратчи: Сергей Петров
Комиссар: Жамшид Имамов
Голлар: Ойбек Полвонов (11), Жасур Халимов (17, 35) – Ғулом Мамажонов (1), Ҳакимжон Абдурашидов (15, 35), Илҳом Юсупжонов (26-пен., 30)
Огоҳлантириш: Жасур Ризбонов (30) – йўқ.
ҲУАХИН-ЖИЗЗАХ – ПАХТАКОР – 8:2 (4:0). 72 томошабин.
Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов, Ҳусниддин Баҳодиров, Бекзод Тўлқинов
Назоратчи: Сергей Петров
Комиссар: Жамшид Имамов
Голлар: Ихтиёр Ропиев (2), Ҳусниддин Нишонов (2, 30), Анасхон Раҳматов (4), Аббос Элмуродов (8, 38), Даврон Чориев (22), Фарҳод Абдумавлонов (34) – Муҳаммад Зоиров (26, 36)
Огоҳлантиришлар: Даврон Чориев (19) – Константин Свиридов (4), Севастьян Можаев (24).
ЛОКОМОТИВ – МЕТАЛЛУРГ – 6:4 (3:1). 78 томошабин.
Ҳакамлар: Анатолий Рубаков, Фурқат Азизов, Азиз Каримов
Назоратчи: Фахриддин Муродов
Комиссар: Жамшид Имамов
Голлар: Жамолиддин Нормирзаев (16, 25), Сарвар Шоаҳмедов (19), Машраб Адилов (20, 36), Дилмурод Шавкатов (32) – Акмалжон Маърифалиев (16), Фарҳод Қодиров (23, 40), Улуғбек Худоёров (34)
Огоҳлантириш: Машраб Адилов (38) – йўқ.
МАКСАМ-ЧИРЧИҚ – АГМК – 1:9 (1:5). 55 томошабин.
Ҳакамлар: Санжар Назаров, Азиз Каримов, Фурқат Азизов
Назоратчи: Фахриддин Муродов
Комиссар: Жамшид Имамов
Голлар: Жавлон Аноров (16) – Артур Юнусов (2, 8), Суннатулла Жўраев (5), Абдулла Солихов (8, 31), Пўлат Олимов (20), Музаффар Аҳаджонов (25), Авазбек Абдувалиев (28, 40)
Огоҳлантириш: Жавлон Аноров (28) – йўқ.