«Интер»«Пенярол» ҳужумчиси Агустин Алвареснинг трансфери бўйича музокаралар олиб боришга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда. Аввалроқ, футболчини Санкт-Петербургнинг «Зенит» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалганди.
Трансфермаркт Алваресни 5 млн еврога баҳоламоқда. 20 ёшли футболчи ўтган мавсумда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Алваресни «Милан» ва «Фиорентина» ҳам кузатиб бормоқда.