Гави Испания чемпионати 23-тури доирасидан ўрин олган "Барселона" – "Атлетико" учрашувида (4:2) мадридликлар дарвозасини ишғол қилди.
Эътиборлиси, Гави Ла Лигада "Атлетико" дарвозасини ишғол қилган энг ёши кичик футболчилар орасида иккинчи ўринга чиқиб олди, 17 ёш, 185 кун.
Бу борада "Реал"нинг афсонавий ҳужумчиси Рауль етакчи ҳисобланади. У "матрасчилар" дарвозасини 17 ёш, 131 кунлигида ишғол қилган.