"Spotify" "Барселона"нинг янги титул ҳомийсига айланади.
"Diario Sport"нинг "Rac1" нашрига таяниб хабар беришича, бугун томонлар келаси мавсумдан кучга кирадиган келишувга имзо чекишади.
3 йиллик ҳамкорлик учун "Барса" "Spotify"дан 280 миллион евро олади.
Шартномага кўра, мусиқа стриминг хизмати логотипи футболчиларнинг формаларида акс этади.
"Spotify" шунингдек, "Камп Ноу" номига бўлган ҳуқуқларни ҳам қўлга киритади.