Россиянинг "Зенит" жамоаси бош мураббийи Лучано Спалетти Кержаков-Дикань тўқнашуви атрофида бўлаётган гаплар ҳақида фикр билдирди.
- Кержаков билан содир бўлган воқеа - ўйиндаги ҳолат, ҳужумчининг ҳеч қандай қасддан жароҳат етказиш мақсади бўлмаган. Лекин биз Тартиб-интизом қўмитасининг қарорини ҳеч қандай муаммоларсиз қабул қиламиз.
- Агар керак бўлса, Кержаковни ҳимоя қиласизми?
- Мен ҳар доим ўз ўйинчиларим томонман. Ким уларга тегадиган бўлса - бўғиб ўлдираман, - дея Спалеттининг сўзларини келтиради "Спорт Экспресс".