"Арсенал" кейинги мавсумда таркиб борасида инқилобий ўзгариш қилишга мажбур бўлади. Хабарларга кўра, Лондон клуби тез орада 5 та асосий таркиб футболчиларидан айрилади.
Улар орасида ҳужумчилар Александр Ляказетт ҳамда Эдди Нкетиа, ярим ҳимоячилар Муҳаммад Эльнени ва Гранит Жака, шунингдек, қанот вакили Мейтленд-Найлзлар мавжуд.
Аввалроқ "Арсенал" келаётган ёзда ўта катта маблағни трансферлар учун сарфлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.