Футбол ўйинлари, бир иборада айтилганидек, ярим ҳимояда ютилади ёки ютқазилади, шунинг учун ғалаба қозонган жамоалар сафида сифатли ярим ҳимоячилар бўлиши мантиқан тўғри.
Ушбу мунозара юзасидан ярим ҳимоячи бўлган, жаҳон футболидаги энг истиқболли ва қиммат бешта марказий ярим ҳимоячиларни (Transfermarkt маълумотларига кўра) кўриб чиқамиз.
Педри - 80 миллион евро
Европа футболининг ҳозирги “Олтин боласи” эндигина 19 ёшда, лекин у аллақачон Испания терма жамоасида ҳам, “Барселона” асосий жамоасида ҳам ажралмас футболчига айланиб улгурди. Унинг энг кўп ажралиб турадиган жиҳати унинг ажойиб жисмоний формаси, тўпсиз ақл бовар қилмайдиган ҳаракати ва, албатта, унинг ажойиб техникаси, бу фазилат "Барселона" футболчилари учун бегона эмас.
Евро-2020даги шов-шувли ўйинлари унга Испания терма жамоасига ярим финалга чиқишга ёрдам бергани учун турнирнинг энг яхши ёш ўйинчиси совринини тақдим этди. Испания терма жамоаси ва уларнинг Токио Олимпиадасидаги ўйинларини ҳисобга олсак, Педри ўтган мавсумда клуб ва терма жамоа сафида 73 та ўйин ўтказди ва бу унинг профессионал футболдаги биринчи йили эди.
Джуд Беллингем - 75 миллион евро
“Бирмингем Сити” ёшлар жамоаси орқали танилган ажойиб иқтидорли ярим ҳимоячи Беллингем ёзда 19 ёшга тўлади. Ёш инглизнинг ярим ҳимоядаги ҳайратланарли даражада ўйини диққатга сазовор, айниқса Чемпионлар лигасида. Унинг кўп қирралилиги ва турли схемаларга мослашиш қобилияти уни келаси ўн йил ёки ундан кўпроқ вақт давомида ўз клуби ва мамлакатининг етакчи футболчиси сифатида ўйнашни таминлаб беради.
Бу мавсум барча мусобақалардаги 9 гол ва 4 голли узатма ёмон натижа эмас ва бу рақамлар уч йилдан кейин қандай бўлишини тасаввур қилиш қўрқинчли.
Френки де Йонг - 70 миллион евро
У тўп билан ҳаракат қилганда унга қарши ўйнаш баъзи пайтлари бефойда, чунки унинг ўйини бир қовушса тўпни ҳеч кимга олдириб қўймайди. Унинг кўп қирралилиги уни турли хил тактик схемаларда марказий ярим ҳимоянинг турли ролларида қўллаш мумкинлигини англатади. Машҳур "Аякс" академиясининг типик футболчиси.
24 ёшида Де Йонг “Барселона”нинг ажралмас қисми бўлиб, майдон марказида тўпга эгалик қилиш бўйича укаларига намуна бўлиб хизмат қилмоқда.
Сергей Милинкович-Савич - 70 миллион евро
"Лацио"нинг ярим ҳимоячиси бир мунча вақтдан бери Европанинг энг бой клублари нишонига айланган, бироқ у Италия пойтахтида қолди ва бу мавсумда супер ўйинларни ўтказишда давом этмоқда. Милинкович-Савич бу мавсумда А Сериянинг 23 та ўйинида 8 та гол ва шунча ассист қайт этди. Ушбу натижа марказий ярим ҳимоячи учун ажойиб кўрсаткичдир.
Чемпионлар лигаси мунтазам иштирокчилари ёзда "Лацио" футболчиси учун яхшига таклиф билан чиқишлари аниқ. Савичнинг ўзи учун ҳам элита клублардан бирига ўтиш учун сўнгги имконият бўлиши мумкин. Чунки футболчи 26 ёшда.
Николо Барелла - 70 миллион евро
"Интер" ва Италия терма жамоасининг бўлажак сардори. Барелла куни кеча 25 ёшга тўлди. Унинг тўп орқасидан тинмай югуриши мухлислар орасида иккита ўпкаси бор, деган ҳазилни келтириб чиқарган. У марказий ярим ҳимоячидан сиз хоҳлаган позициянгизда фойдаланишингиз мумкин.
Вақти-вақти билан у ҳаддан ташқари кўп эҳтиросга берилиб кетиши оқибатида майдонни эрта тарк этган ҳолатлар ҳам учраб туради. Лекин бу итальян менталитети ва бу ўзгармайди. Барелла мураббийлари бу сифатни ижобий томонга йўналтиришлари керак.Кўпгина суперклублар Бареллани кузатиб боришаётгани табиий, улардан бири Мадриднинг “Реал”и.
Ушбу бешта иқтидордан қайси бири билан шартнома имзолаган бўлардингиз?