«Барселона» бош директори Ферран Ревертер ўз лавозимини тарк этади.
"Barca Buzz" нашрининг ёзишича, Ревертер ҳамда клуб президенти Жоан Лапорта ўртасида низо келиб чиққан, шу туфайли бош директор клубдаги фаолиятини якунлашга қарор қилган.
Келишмовчиликнинг асосий сабаби сифатида Лапортанинг клуб акцияларининг 100 фоизига эгалик қилиш истагида бўлганлиги ҳамда Ревертернинг бунга қарши чиқиб, жамоанинг камида 49 фоиз акциялари инвесторлар томонидан сотиб олинишини айтгани сабаб қилиб кўрсатилган. Лапорта бунга розилик бермагани сабабли Ферран ортиқ клубда қолмаслигини маълум қилган.
Маълумот учун, Ревертер ва унинг жамоаси «Барса» ҳомийлиги учун «Beko» компанияси ўрнига янги ҳомий топиш учун музокаралар ўтказаётган эди, бироқ энди бу иш янги тайинланадиган бош директорга қоладиган бўлди.