Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Қишда трансферларга энг кўп пул сарфлаган клублар (топ-8)

Баҳо:
+ | -

Аксарият Европа чемпионатларида қишки трансфер ойнаси аллақачон ёпилган. Клублар ўз таркибларини имкони борича кучайтиришди ва мавсумнинг иккинчи қисмини кўтаринки кайфиятда бошлаб олишди. Январ ойида кўплаб трансферлар амалга ошди. Шу сабаб, улар ҳақида батафсилроқ маълумот беришга қарор қилдик. Қуйида январ ойидаги трансферлар учун энг кўп маблағ сарфлаган 8 та клуб ҳақида тўхталамиз.

 

“Фиорентина” (28 млн евро)

“Бинафшаранглилар” ҳужумчи Душан Влаховични “Ювентус”га 81,6 миллион еврога сотиб юборишди. Шу билан бирга, “Фиорентина” 28 миллион эвазига учта ҳужумкор футболчини сотиб олди. Флоренция клуби “Лилль”дан вингер Жонатан Иконе ва “Базел” ҳужумчиси Артур Кабрални ўз сафига қўшиб олди. Ҳар бир трансфер “бинафшаранглилар”га 14 миллион евродан тушди. Бундан ташқари, “Фиорентина” “Герта” ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтекни ижарага олди. Иқтисодий жиҳатдан клуб яхши ишларни амалга оширди. Ўйин ва натижалар қандай бўлади, буни вақт кўрсатади. Влаҳовичнинг сотуви жамоага ўйинига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди, чунки сербиялик футболчи А сериянинг энг яхши тўпурарларидан бири ҳисобланади.

 

“Тоттенхэм” (29 млн евро)

Январ ойида “Тоттенхэм” трансферлар устида кўп ишлади. Жованни Ло Чельсо, Танги Ндомбеле, Брайан Хил ва Жек Кларк Лондон клубини ижара асосида тарк этишган бўлса, Деле Алли эркин агент сифатида “Эвертон” сафига қўшилди. Бунинг эвазига ярим ҳимоячи Родриго Бентанкур ва вингер Деян Кулушевскини “Ювентус”дан Англия пойтахтига олиб келишди. “Шпорлар” уругвайлик футболчининг 19 миллион евро эвазига тўлиқ трансферини амалга оширди, швед эса 10 миллионга ижарага олинди. Мутахассислар бунга шубҳа қилишса-да, Антонио Конте харид қилинган футболчилар Лондон жамоасини кучайтиришига ишонч билдирмоқда.

 

“Астон Вилла” (30 млн евро)

“Астон Вилла” қишки трансфер ойнасида фаол ҳаракат қилишди. Бирмингем клуби тўрт нафар янги футболчи билан шартнома имзолади, аммо улардан фақат биттасини тўлиқ ҳарид қилди. “Эвертон”нинг собиқ ҳимоячиси Лука Дин “Астон Вилла”га 30 миллион евро эвазига қўшилди, ҳимоячи Калум Чемберс эса “Арсенал”дан эркин агент сифатида “Вилла Парк” эгалари сафига қўшилди. Бундан ташқари, “шерлар” “Барселона” яримҳимоячи Филиппе Коутиньони, “Рома” дарвозабони Робин Ольсенни ижарага олди. Ҳозирда Стивен Жеррарднинг ихтиёрида жуда яхши таркиб бор. Эҳтимол, улар ёрдамида СтивиЖе яхши натижаларга эриша олиши мумкин.

 

“Эвертон” (37,5 млн евро)

“Эвертон” январ ойида бешта янги футболчи билан шартнома имзолади. Украиналик Виталий Миколенко улар ичидаги энг қиммат харидга айланди. Ёш ҳимоячи 23,5 миллион евро эвазига Киевнинг “Динамо” жамоасидан Ливерпул клубига ўтди. Ҳимоячи Нейтан Паттерсон “Рейнжерс”дан 14 миллион евро эвазига “Эвертон”га ўтди. Ярим ҳимоячи Деле Алли “Тоттенхем”дан “Гудисон Парк” эгалари сафига текинга қўшилди. Аммо, ОАВ хабарларига кўра, “ирислар” футболчи клуб сафида 20 та ўйин ўтказганидан сўнг, “шпорлар”га маълум миқдордаги сумма тўлаши керак бўлади. Бундан ташқари, “Эвертон” “Манчестер Юнайтед”дан ярим ҳимоячи Донни ван де Бекни ва “Астон Вилла”дан қанот ҳимоячиси Анвар Эл Ғозини ижарага олди. Жеррард сингари, Франк Лэмпард ҳам жамоасида яхши футболчиларни тўплади.

 

“Ливерпуль” (45 млн евро)

“Ливерпуль” январ ойида 45 миллион евро сарфлади. Тўлиқ суммани битта футболчи учун ишлатди. “Порту”дан қанот вингери Луис Диасни худди шу суммага сотиб олди. Колумбиялик футболчи Примейрада яхши ўйин кўрсатди, шунинг учун мерсисайдликлар уни қўлдан чиқаришни исташмади. “Қизиллар” анъанага кўра, бу йил ҳам мавсум ўрталарида кўплаб янги футболчилар билан шартнома имзоламади. Бу билан улар клуб аъзолари Неко Уильямс ва Натаниэль Филлипсни тажриба тўрлаш учун ижарага бериб юборишди. Диас чап қанотда ҳаракат қилади, шунинг учун у катта эҳтимол билан Мане билан алмашиб ўйнайди

 

“Барселона” (55 млн евро)

Молиявий муаммоларни ҳисобга олиб, январ ойида “Барселона” трансфер бозорида энг фаол клублар учлигига киради деб ҳеч ким ўйламаганди. Аммо, “кўк-анорранглилар” қишда кўплаб футболчиларни ўз сафига қўшиб олди, улардан бири қанот ҳимоячиси Ферран Торресдир. Футболчи учун “Барселона” “Манчестер Сити”га 55 миллион евро тўлади. Аммо каталонияликлар фақат Ферран билан чекланиб қолишмади. “Кўк-анорранглилар” “Арсенал” форварди Пьер-Эмерик Обамеянгни текинга қўлга киритди ва Адама Траорени “Вулверхэмптон”дан ижарага олди. Бунгача ҳимоячи Дани Алвес “Барселона”га қайтишга улгурганди. Каталония клуби президенти Жоан Лапорта ёзда кўпроқ трансферларни амалга оширишини ваъда берди. Аммо, кўп нарса “Барса” учун жорий мавсум қандай якунланишига ҳам боғлиқ бўлади.

 

"Ювентус" (97,7 млн евро)

“Ювентус” қишки трансфер ойнасининг асосий қаҳрамонларидан бирига айланишди. Турин клуби “Фиорентина”дан ҳужумчи Душан Влаховични 81,6 миллион евро эвазига сотиб олди. Бундай маблағни бундай шароитда, айниқса мавсум ўрталарида сарфлаш ҳар бир клубнинг қўлидан келавермайди. Аммо “кекса синьора” фақат серб футболчиси билан чекланиб қолмади.

Туринликлар Менхенгладбахнинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Денис Закарияни 8,6 миллион еврога ва ҳимоячи Федерико Гаттини “Фрозиноне”дан 7,5 миллион еврога сотиб олди. Гаттини мавсум охиригача B серияда қолади. Влаҳович ва Закария эса клуб сафига қўшилиб, ҳатто “Ювентус” сафидаги биринчи ўйиндаёқ гол уришга улгуришди. Бу “бьянконерилар” раҳбариятини хурсанд қилгани тайин.

 

“Ньюкасл” (102 млн евро)

Маълум бўлишича, январ ойида энг кўп пул сарфлаган клуб “Ньюкасл” бўлган. “Қарғалар” ярим мавсумда атиги 3 та гол урган 30 ёшли ҳужумчи Крис Вудни “Бёрнли”дан 30 миллион еврога харид қилди. Ҳимоячилар Киран Триппьер ва Ден Бёрн клубга 15 миллион евродан тушди. Биринчиси “Атлетико”дан, иккинчиси “Брайтон”дан “Сент-Жеймс Парк” эгалари сафига кўчиб ўтди. Ярим ҳимоячи Бруно Гимарайш “қарғалар” учун энг қиммат трансфер бўлди, бунинг учун улар “Лион”га 42 миллион евро тўлашди. “Ньюкасл” фақат ҳимоячи Метт Таргетни текинга қўлга киритда. Шубҳасиз, ёзда “Ньюкасл” шов-шувли трансферларни амалга оширади, аммо бунинг учун улар инглиз футболи элитасида қолишлари керак.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 17:55, 09.02.2022.
Ўқилди: 5032 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.