Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

"90min". АПЛда январь ойи учун мухлисларнинг энг севимли футболчиси бўлишга номзодлар

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бўлса, "90min" нашри "Профессионал футболчилар ассоцияцияси" (PFA) томонидан ташкил этиладиган "Мухлислар эътирофи: ойнинг энг яхши футболчиси" соврини учун овоз бериш ишларида ахборот ҳамкори саналади. Сиз мухлислар ҳар ойда Англиянинг энг олди бешта чемпионатидан энг яхши футболчи номини аниқлашда фаол қатнашишингиз мумкин. Биласиз, Англияда ҳар бир ой ўзига хос ва бир-бирига ўхшамаган алфозда кечади. Мавсумда давомида эса сиз нафақат АПЛ, балки қолган пастки дивизондаги футболчилар орасидан ҳам ўзинингиз учун қаҳрамонларни - янги юлдуз ўйинчиларни кашф этасиз. Бугуб биз сизлар учун мухлислар томонидан январь ойидаги ўйинлари учун энг юқори баҳоланган футболчилар рўйхатини тақдим қилмоқчимиз. Қуйида улар билан батафсил танишишингиз мумкин.

Жаррод Боуэн – "Вест Хэм"

Ўйинлар: 4 та.
Голлар: 3 та.
Голли узатмалар: 0 та.

Боуэннинг ажойиб спорт формасидаги ҳаракатлари янги, 2022 йилда ҳам давом этмоқда. У бу орқали мавсумни кучли ўтказаётган "болғачилар"ларга иложи борича ёрдам берди. Инглиз ҳужумчиси рақиб дарвозаси олдида энг хавфли обьектлардан бирига айланиб улгурган. 25 ёшли футболчи январь ойида "Норвич"га қарши иккита гол билан дубл қайд этганди. Шунингдек, у "Лидс"ни мағлубиятга учратишда ҳам фаол иштирок этди ва гол муаллифига айланди. Ҳужумчи шундай давом этадиган бўлса, шубҳасизки, у тез орада Гарет Саутгейтнинг жамоасига чақирув олади.

Трент Александер-Арнольд – "Ливерпуль"

Учрашувлар: 3 та.
Голлар: 0 та.
Голли узатмалар: 2 та.

Гарчанд Трент ўйнаётган позицияда доимий ўзини кўрсатиш шарт бўлмасада, ҳимоячи январь ойида давомида ўз жамоаси учун максимум фойдали бўла олди. Албатта, у Юрген Клоппнинг муҳим фигураларидан бири саналади. Англия терма жамоаси аъзоси ой якунига қадар иккита ассистни расмийлаштирди. Бу билан эса мавсумдаги узатмалари сони 15 тага етди. Александер-Арнольд "Челси" ҳамда "Брентфорд"га қарши баҳсда рақиблар учун ҳақиқий муаммога айлана олган эди.

Жоау Моутинью – "Вулверхэмптон"

Учрашувлар: 3 та.
Голлар: 2 та.
Голли узатмалар: 1 та.

Моутинью Янги Йилнинг биринчи ойини муваффақиятли ўтказди. Айтиш мумкинки, бу давр Португалия терма жамоаси аъзосининг "Вулвз" либосидаги энг омадли даврларидан бири бўлди. 35 ёшли фахрий футболчи учта учрашувда қатнашиб, ҳар уччаласида ҳам жамоасига катта фойда келтирди. Хусусан, у "Саутгемптон"га қарши баҳсда ўта ишончли ўйин кўрсатди. "МЮ"га қарши ҳам жамоасини бошқарди. Энг муҳими эса, ҳар иккала ўйинда ҳал қилувчи ва ғалаба голларига муаллифлик қилди. Шунингдек, Моутинью "Брентфорд" билан ўйинда супер пассни амалга ошириб, ўз юртдоши Рубен Невешни гол уриши учун қулай имконият яратди. Невешнинг голи "бўрилар"га ғалабани тақдим этганди.

Жек Харрисон – "Лидс Юнайтед"

Учрашувлар: 3 та.
Голлар: 4 та.
Голли узатмалар: 0 та.

Умумий олиб қараганда, бу мавсумда Жек Харрисон 4 та гол уришга эришган, холос. Лекин ушбу голларнинг барчаси ўтган ойда киритилди. Инглиз вингери "Бёрнли"га қарши кечган баҳсда битта гол билан ўйинни якунлаган эди. Кейинги, "Вест Хэм" билан ўйин, Харрисон учун фантастик кечди. Чунки айнан унинг хет-триги сабаб, жамоаси Лондондан уч очко билан қайта олди. Албатта, бундай супер натижа билан Жек дунё бўйлаб кўплаб АПЛ мухлисларининг меҳрини қозонган.

Кевин Де Брюйне – "Манчестер Сити"

Учрашувлар: 3 та.
Голлар: 1 та.
Голли узатмалар: 1 та.

Де Брюйне сўнгги бир неча ой давомида ўзининг кучли спорт формасига қайта олди. Бельгия терма жамоаси аъзоси ўз клубининг яна бир ойни мағлубиятсиз якунлашида катта меҳнатни амалга оширди. Унинг натижаси эмас, балки жамоасига теккан фойдаси йирикроқ эди. Январь ойида ярим ҳимоячи собиқ клуби "Челси" дарвозасига супер зарба бериб, ғалабага сабабчи бўлди. Қолаверса, унинг жарима зарбасида оширган голли узатмаси сабаб, "Саутгемптон"га қарши ўйин қутқариб қолинган эди (1-1).

Жеймс Уорд-Провс – "Саутгемптон"

Учрашувлар: 3 та.
Голлар: 1 та.
Голли узатмалар: 1 та.

Умумий январь ойи Жеймс билан боғлиқ вазият орқали эсланадиган бўлди. Жамоа сардорининг "Вулверхэмптон"га қарши амалга оширган жарима зарбаси ўта моҳирона ва мукаммал ижро этилганди. 30 ярд узоқликдан тепилган тўп, дарвозанинг юқори бурчагига бориб жойлашади. Ушбу гол, "Брентфорд"га қарши ўйиндаги ассист ҳамда "Манчестер Сити" билан баҳсдаги ишончли ҳаракат сабаб Уорд-Провс энг яхшилар қаторидан жой олди.

Айни дамда овоз бериш жараёнлари "90min" нашрининг веб-саҳифасида давом эттирилмоқда. Сиз қуйидаги махсус ҳавола (линк) орқали жорий мақоланинг асл нусхасини (инглиз тилида) ўқиш ҳамда исталган номзодлардан бирига овоз бериш имконига эга бўласиз!

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 18:00, 09.02.2022.
Ўқилди: 1674 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.