Кириш Регистрация
20/01 00:45 Лацио 0-3 Комо
20/01 01:00 Эльче 2-2 Севилья
20/01 01:00 Брайтон 1-1 Борнмут
20/01 20:30 Қайрат 1-4 Брюгге
20/01 22:45 Буде-Глимт 3-1 Манчестер Сити
21/01 00:52 Копенгаген - Наполи
21/01 01:00 Вильярреал - Аякс
21/01 01:00 Вильярреал 1-2 Аякс
21/01 01:00 Тоттенхэм 2-0 Боруссия Д
21/01 01:00 Спортинг 2-1 ПСЖ
21/01 01:00 Реал Мадрид 6-1 Монако
21/01 01:00 Олимпиакос 2-0 Байер
21/01 01:00 Интер 1-3 Арсенал
21/01 01:00 Копенгаген 1-1 Наполи
21/01 22:45 Қорабоғ - Айнтрахт Ф
21/01 22:45 Галатасарой - Атлетико
22/01 01:00 Бавария - Юнион
22/01 01:00 Марсель - Ливерпуль
22/01 01:00 Ньюкасл - ПСВ
22/01 01:00 Славия - Барселона
22/01 01:00 Челси - Пафос
22/01 01:00 Ювентус - Бенфика
22/01 01:00 Аталанта - Атлетик Бильбао

Муҳсин Низомитдинов «Ал-Уруба»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмайди

Баҳо:
+ | -

«Нефтчи» ҳимоячиси Муҳсин Низомитдинов «Ал-Уруба»га қарши ОФК Кубоги учрашувида жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Аввалроқ, «Нефтчи» яримҳимоячиси ҳамда ОФК Кубогидаги тўпурари — Азиз Алижонов сариқ карточкалари сони иккитага етгани сабаб, Уммоннинг «Ал-Уруба» жамоасига қарши Фарғонадаги ўйинни ўтказиб юбориши ҳақида хабар бергандик. Алижонов «Ал-Уруба»га қарши Уммонда бўладиган жавоб учрашувида қатнаша олади, бироқ фарғоналикларнинг бошқа футболчиси — ҳимоячи Муҳсин Низомитдинов майдонга туша олмайди.

«Нефтчи» ҳимоячиси Иорданиянинг «Ал-Вихдат» жамоасига қарши 1-тур ҳамда «Ал-Уруба»га қарши 3-тур учрашувида сариқ карточка олгани сабаб, 4-тур учрашувини ўтказиб юбориши керак. Бундан ташқари, ОФК Тартиб-интизом Кодексига 52-моддасига асосан, клубга 1,5 минг АҚШ доллари миқдорида жарима ҳам солинган.

Маълумот ўрнида
ОФК Кубоги гуруҳ босқичининг ўтган уч тури давомида «Нефтчи» футболчилари жами 12 марта огоҳлантирилган. Гуруҳ босқичининг кейинги учрашувларида кўрсатилган сариқ карточкалар «Нефтчи»нинг қуйидаги футболчилари — Бахтиёржон Ёқубов, Отабек Исроилов, Иқбол Акрамов, Шукурали Пўлатов, Мансуржон Саидов, Фаррух Турдиалиев, Шерзод Ҳакимов ва Иззатбек Ғаниев учун иккинчиси бўлиши мумкин ҳамда жамоанинг бундан кейинги ўйинида майдонга туша олмайдилар.

Умуман, клублар ўртасидаги Осиё мусобақаларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган жамоаси, уч тур якунига кўра, Қаршининг «Насаф» жамоаси бўлиб турибди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари «Ал-Жазира»га (2:4) қарши учрашувда бирорта ҳам карточка олмаган бўлишса, «Истиқлол» (0:0) ва «Ар-Райян»га (1:3) қарши учрашувларда бир мартадан огоҳлантирилди (мос равишда – Иван Бошкович ва Эркин Бойдуллаев).

Ўзбекистон чемпиони «Бунёдкор» «Аделаида Юнайтед» (1:2) ва «Поханг Стилерз»га (2:0) қарши дастлабки икки ўйинда бирорта ҳам карточка олмаган бўлса-да, «Гамба Осака»га (1:3) қарши учрашувда жамоанинг учта футболчисига сариқ карточка кўрсатилди (Артём Филипосян, Саҳоб Жўраев, Ян Козак).

«Пахтакор» футболчиларига эса «Ал-Иттиҳод»га (0:4)га қарши биринчи тур учрашувида бешта карточка кўрсатилганди: иккита сариқ карточкадан сўнг Александр Клецков майдондан четлатилган, шунингдек, Махарадзе ва Шарофетдинов ҳам огоҳлантирилган эди. «Банияс» (1:1) билан ўйинда бир, «Ал-Араби»га (3:1) қарши ўйинда эса икки нафар «пахтакорчи»га сариқ карточка кўрсатилди (мос равишда – Владимир Козак ҳамда Егор Кримец ва Санибал Ораховац).

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 17:31, 06.04.2012.
Ўқилди: 5680 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.