Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

— У маст ҳолатда тунги клубга кира олмади! “Манчестер Сити” 117 миллион еврога кимни сотиб олди?!

Баҳо:
+ | -

Жек Грилиш яна “Ман Сити” мухлисларининг ҳафсаласини пир қилди. Сабаби, Англия нашрларида футболчи маст аҳволда эканлиги тасвирланган расмлар ва видеолар тарқалмоқда. Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ушбу вазиятга ҳазиломуз тарзда жавоб берди.

“Айнан ўша вазиятда нима бўлгани бу видеода тушунарсиз бўлган. Мен жуда ҳам хафаман, чунки йигитлар мени таклиф қилишмади. Футболчилар жамоатчилик олдига чиқиш қанчалик таваккал эканлиги ҳақида жуда яхши билишади. Лекин улар ҳар қандай ҳолатда ҳам мени таклиф қилишмагани учун жаримага тортилди”, - деди Гвардиола.

Жек Грилиш - бу мавсумдаги энг омадсиз футболчилардан бири. Ёзда “Манчестер Сити” уни “Астон Вилла”дан 117,5 миллион еврога сотиб олди ва Жекни энг қиммат инглиз футболчисига айлантирди. Грилиш сармоя қилинган пулни ҳозирча оқламайди: футболчи ички чемпионатдаги 16 та ўйинда “гол+пас” тизими бўйича камтарона 2+2 (ўтган мавсумда 6 + 10 эди) натижасини қайд этмоқда. Бундан ташқари, аниқ зарба ва дриблинглар бўйича ҳам кўрсаткичлари анча тушиб кетди.

Шу билан бирга, Жек Грилиш мунтазам равишда воқеалар марказида бўлиб турибди

6-февраль оқшомида Жек Манчестер марказида маст ҳолатда кўриниш берди. Ярим ҳимоячи шу сарҳуш пайтда “Albert Scholss” тунги клубига кирмоқчи бўлди, бироқ хавфсизлик ходимлари уни ичкарига киритмади. Грилишнинг шериклари клубдаги жамоадошлари Рияд Маҳрез ва Кайл Уокер эди. 

Воқеа Манчестер шаҳрида яшовчи аҳоли томонидан суратга олинган ва видеони дарҳол “TikTok” ижтимоий тармоғига қўйиб юборишган ва тасвирлар бошқа сайтларга, турли ОАВга тарқалиб кетди. Муаллиф видеонинг тагига: “Жек жуда маст бўлиб, барга киролмади”, - дея изоҳ берган. Кун давомида видеонинг асл нусхаси 1,5 миллион марта кўрилди.

Тасвирларда Грилишнинг ҳаракатланишга қийналаётгани, шу боис нотаниш одам уни қўлидан етаклагани кўринган. Орқа фонда ҳайқириқлар эшитилади: “Жек маст, у ичкарига кира олмади. Унга қаранг”.

“Сити” футболчиларни ҳимоя қилиб, воқеа соат кечки 20:00 дан кейин содир бўлгани, шунинг учун улар клуб қоидаларни бузмаганликларини айтишди. Бундан ташқари, “Сити” раҳбарияти Грилишнинг маст бўлганини рад этади. Расмий баёнотда футболчилар шунчаки овқатланишга чиқишган дейилган.

Пеп Гвардиола вазият ҳақида хушмуомалалик билан ҳазил қилди: "Улар мени таклиф қилмагани учун жаримага тортилади".

 

Жек Грилиш жанжал қироли: “Сити”да олти ой ичида у уч киши билан уришди.

Грилиш бу мавсум бошидан бери уч марта жанжалга аралашди. Декабрь ойи охирида, Премьер-лиганинг 17-турида доирасидаги “Лидс”га қарши ўйиндан сўнг (7:0), у ва Фил Фоден зиёфатда папараццилар нишонига айланди. Навбатдаги ўйинда Пеп Гвардиола ўйинчиларни рўйхатдан чиқариб ташлади: “Мен майдон ва ундан ташқарида футболчининг ўзини тутишига катта эътибор бераман. Майдондан ташқари хатти-ҳаракатлари яхши бўлмаса, улар жамоамда ўйнамайдилар”.

Орадан бир ой ўтиб, Грилишни хиёнат туфайли маҳаллий журналларнинг биринчи саҳифасида “уриб чиқишди”. Футболчи 1,5 ой давомида 31 ёшли британиялик актриса Эмили Атак билан яширинча учрашиб юрган. Шунингдек, футболчи 26 ёшли инглиз телевидениеси юлдузи Саша Этуд билан ҳам алоқа ўрнатган.

Жек Грилиш фаолиятида бундай воқеалар жуда кўп

2015-йилда 19 ёшли Жек Грилишнинг жамоадоши Сайдо Берахино “Snapchat”га Грилишнинг маст қилувчи “дори”лардан истеъмол қилаётгани акс этган видеони жойлаштирди. “Астон Вилла” устози Тим Шервуд футболчини ҳимоя қилишга уринди: “У қилган ишидан жуда уялди. Жек менга бу бошқа такрорланмаслигига ваъда берди”.

Бир неча ой ўтгач, Грилиш Тенерифега дам олишга борди. Шундан кейин ижтимоий тармоқдарда футболчининг  алкоголли ичимлик таъсирида асфалтда ётгани тасвирланган суратлар пайдо бўлди.

2016 йилнинг кузида полиция Жекнинг меҳмонхонада уюштирган зиёфатни тўхтатди. “Астон Вилла” раҳбарияти зудлик билан тергов бошлади ва охир-оқибат Грилиш жаримага тортилди, ҳамда бир кунга машғулотлардан четлаштирилди. Кейин клуб бош мураббийи бу биринчи бундай ҳолат эмаслигини очиқ айтди.

Жек Грилиш бир неча йил давомида ОАВдан четда юрди, аммо футболчининг расмлари 2020 йил март ойида яна инглиз нашрлари бош саҳифасида пайдо бўлди. У ўзини изоляция қилиш қоидаларини бузди ва “Range Rover” машинасида собиқ жамоадоши Росс Маккормак билан зиёфатга борди. Футболчи эрталаб соат 8 да уйига қайтаётганида тўхтаб турган бир нечта машиналар билан тўқнашиб, аварияга сабаб  сабаб бўлди. Полициянинг қайд этишича, Грилиш маст бўлган. Ҳодиса натижасида инглиз футболчиси 82 ​​минг фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилди ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан 9 ойга маҳрум бўлди.

 

 

Манба: Championat.com
Киритилди: 22:17, 10.02.2022.
Ўқилди: 6955 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.