"Челси" футболчиси Сесар Аспиликуэта клуб раҳбарияти билан музокаралар ўтказмоқчи. Хабарларга кўра, жамоа сардори ўз келажагини тез орада ҳал қилади.
У учун ёздаги эҳтимолий манзил "Барселона" клуби бўлиши айтилган. 32 ёшли Испания терма жамоаси аъзоси Хави билан яхши алоқада.
Агар у Лондон клуби билан янги битим тузмаса, у ҳолда "Барса" сафига бориб қўшилади. "Барселона" шунингдек, "Аякс"дан Нуссаир Мазрауи (24 ёш)ни олиб келишни режа қилган.