"Ювентус" вице-президенти Павел Недвед январ ойидаги трансфер ойнасидаги пайтидаги харидлар ва жамоанинг олдига қўйган амбициялари ҳақида гапирди.
"Ювентус"нинг амбициялари ўзгармади. Клуб А серия ва мамлакат кубогида ғалаба қозонишни истайди. Албатта, чемпионатдаги ўрнимизни яхшилашимиз керак. Мақсадларимизга қишда амалга оширган трансферлар билан яхши натижаларга эришиш. Янги ўйинчилар келиши билан жамоа яхши томонга ўзгарди”, - дея функционерининг сўзларини келтиради Football-Italia.
Январ ойида А сериянинг энг яхши тўпурари Душан Влахович "Ювентус" сафига қўшилди. Шунингдек, “кекса синьора” ярим ҳимоячи Денис Закария билан ҳам шартнома имзолади.