Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

АПЛ:«Челси» қийин ва муҳим ғалабага эришди, «Ливерпуль» эса...

Баҳо:
+ | -

Сўнгги пайтда ўз ўйинини анча тиклаб олган Лондоннинг "Челси" жамоаси аутсайдер, "Уиган" устидан жуда қийин ғалабага эришди. "Уиган" аутсайдер дейиш бироз ноўрин, аслида. Чунки жамоа сўнгги икки турда ғалаба қозонган, қолаверса премьер-лигада жон сақлаб қолиш учун жиддий кураш бошлаган эди.

Ди Маттео ўййиндан олдин асосий таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга ошириши айтганди. Шундй ҳам бўлди. Дидье Дрогба ҳамда Раул Мейрелешлар асосий таркибдан жой олди.

Ўйиннинг асосий воқеалари иккинчи бўлимда содир бўлди. Аввалиаг Иванович, бироз шубҳали кўринган оффсайдда туриб дарвозани ишғол қилди. Бироз ҳотиржамликка берилган "Челси" эса ўйиннинг 83-дақиқасида ўз жазосини олди. "Уиган" ҳисобни тенглаштиргачгина, мезбонлар жонлана бошлашди. Ҳакам қўшиб берган иккинчи дақиқа ўтиб бораётган бир паллада, Хуан Мата "Челси"га муҳим 3 очко олиб келган гол муаллифига айланди. 2:1 "Челси" кучли тўртлик томон дадил қадам ташлади.

Челси - Уиган 2:1
Голар: Иванович, 62, Мата, 90+2 - Диаме, 82
 
Челси: Чех, Иванович, Луис, Кэхилл, Бертран, Эссьен (Микель, 74), Мейрелеш, Старридж (Калу, 83), Мата, Малуда (Торрес, 59), Дрогба
 
Уиган: Ал-Хабси, Алькарас, Колдуэлл, Фигероа, Бойс, Маккарти, Макартур (Диаме, 71), Босежур (Уотсон, 71), Мозес, Ди Санто (Сэммон, 80), Мэлони
 

Лондоннинг бошқа бир жамоаси, "Тоттенҳэм" эса бу турда қимматли очколаридан махрум бўлди. "Сандерленд" майдонига сафар уюштирган Ҳарри Реднапп шогирдлари 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди.

"Ливерпуль"нинг сўнгги ўйинларидаги очко йўқотишларига мухлислар кўникиб ҳам улгуришди. Шунинг учун ҳам бу турда, "Ливерпуль" ўз майдонида "Астон Вилла" қаршилигини синдира олишмагани оддий ҳол сифатида қабул қилинди.

Луис Суареснинг сўнгги дақиқалардаги голи эвазигагагина мағлубиятдан қутулиб қолган мерсисайдликлар кейинги мавсумда еврокубокларда иштирок этишдаг умидини узишса ҳам бўлади, шекилли.

Қолган учрашувларда деярли кутилмаган натижалар қайд этилмади. Биргина "Фулҳем"нинг мехмонда "Болтон" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонганини ҳисобга олмаса.

ЛИВЕРПУЛЬ - АСТОН ВИЛЛА 1:1
Голлар: Суарес, 82 - Херд, 10

САНДЕРЛЕНД - Тоттенҳэм 0:0

ВЕСТ БРОМВИЧ - БЛЭКБЕРН - 3:0 (1:0)
Голлар: Ольссон, 7-автогол (1:0). Фортюне, 69 . Риджуэлл, 85

НОРВИЧ - ЭВЕРТОН - 2:2 (1:1)
Голлар: Хоусон, 39  Холт, 76  - Елавич, 22, 61

БОЛТОН - ФУЛХЭМ - 0:3 (0:2)
Голлар: Дэмпси, 30 45 Диарра, 80

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:34, 07.04.2012.
Ўқилди: 6519 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.