«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Ливерпуль» устози Юрген Клоппнинг сўзларига ишонмаслигини айтди. Эслатиб ўтамиз, германиялик мутахассис аввалроқ "Ливерпуль" чемпионлик ҳақида ўйламаётганини айтиб ўтганди.
Клопп «Лестер»га қарши ўйиндан (2:0) кейин: «Энди бизда «Манчестер Сити»га етиб олиш учун имконият йўқ, шунга қарамай, энг яхши мавсумимизни ўтказишга ҳаракат қиламиз», деб айтганди.
«Мен унга ишонмайман! У ҳеч қачон таслим бўлмайди, бундай бўлиши мумкин эмас. У ҳам шундай ўйламоқда. Акс ҳолда у бизга рақобатчига айланмасди. Албатта, у чемпионлик учун курашишига ишонади. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин», — деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» 60 очко билан АПЛда пешқадамлик қилмоқда. "Ливерпуль" битта захира ўйинига эга бўлган ҳолда 51 очко жамғарган.