«Ливерпуль» бош мураббийи Кенни Далглиш «Астон Вилла»га қарши Англия Премьер-лигаси 32-тур учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда «Ливерпуль» расмий сайти хабар бермоқда.
«Ливерпуль» ҳамда «Астон Вилла» ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди.
«Астон Вилла» тезкор гол уриб, ҳисобни сақлаб қолиш учун ўйнади. Аммо ўйин ўтгани сайин ҳисобни тенглаштириш учун бизнинг устунлигимиз кучайиб бораверди. Биз ҳисобни тенглаштира олдик, бироқ бундан кўпроғига лойиқ эдик. Қўшимчасига, бизнинг фойдамизга камида битта пенальти беришмади», деди Далглиш.
«Суареснинг «ўрдакча юриши» учун кўрсатилган сариқ карточкадан кейин эртанги газеталарда қандай сарлавҳалар пайдо бўлишини ҳозирданоқ тахмин қилиб турибман. Аслида эса унинг оёғини босиб олишди. Оёғи синиб кетмагани ҳали ҳам бахти унинг», деди британиялик мутахассис.
«Олға юришда давом этиш керак. Балки биз жуда ҳам марҳаматли бўлиб кетаётгандирмиз. Бироқ биз курашишда давом этсак, бизга ҳам марҳамат кўрсатишади», дея қўшимча қилди «Ливерпуль» бош мурабийи Кенни Далглиш.