Каталониянинг «Барселона» клуби директори Матеу Алемани Лионель Мессини жамоадан кетиши ҳақида гапирди.
«Афсуски, Лео Мессини кетиши биз учун сюприз бўлмади. Бу ўша пайтдаги ҳақиқат эди.
Мессини "Барселона"да қолиши мумкин бўлган ягона йўл - биз иштирок этишни хоҳламаган ташаббусга қўшилиш эди (гап CVC билан келишув ҳақида кетмоқда – муаллифи). Шундан кейин, биз клуб ҳар қандай инсондан устун деган қарорга келдик. Биз рекламада жуда кўп нарса йўқотдик.
Агар молиявий муаммолар туфайли футболчиларни сотишга тўғри келса, у ҳолда Ла Масия футболчилари билан ҳам хайрлашишга тўғри келарди. Улар бизнинг клубимиз келажаги, уларнинг барчаси бизнинг режаларимизга киради.
Шубҳасиз, Ансу Фати «Барселона»да муҳим ўрин тутади. Ҳозир у қийин кунларни бошдан кечирмоқда, лекин клуб у билан бирга. Унинг оиласи ва атрофидагилар жуда меҳрибон. Албатта, унинг ўзи ҳам буни тасдиқлайди», – деди Алемани.