Бугун “Насаф” Туркиядаги йиғин доирасида 5-назорат учрашувида майдонга тушди. “Аждарлар”нинг бу сафарги рақиби Украинанинг “Рух” жамоаси билан куч синашди.
Биринчи бўлимнинг 30-дақиқасида рақиб ҳужумчиси бирга-бир вазиятга чиқиб келаётганда Абдувоҳид Неъматов жарима майдонидан ташқари тўп учун курашга қўшилди. Ушбу вазиятда рақиб футболчиси йиқилиб тушди. Негадир шу ҳолат учун учрашув ҳаким пеналти белгилади ва Неъматовни огоҳлантирди. Абдувоҳид Юрий Климчук амалга оширган жарима зарбасини бартараф этди лекин тўпга биринчи бўлиб келган Марко Сапуга учрашувда ҳисобни очди.
Иккинчи бўлим ҳам шиддатли курашларга бой бўлди. Футболчиларимизга яратилган вазиятларни гол билан якунлашга бироз аниқлик етишмади. 82-дақиқада Юрий Климчук беллашувдаги сўнги голни урди — 2:0.
Туркия, Анталия
12.02.2022. 15:00
“Рух” – “Насаф” 2:0
Голлар: М. Сапуга 30ʼ, Й. Климчук 82ʼ
Амалга оширилмаган пенальти: Й. Климчук 30ʼ
“Насаф”: Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов, Азиз Холмуродов, Ғолиб Ғайбуллаев, Муродбек Раҳматов, Аслиддин Турсунпўлатов, Баҳром Абдураҳимов, Суҳроб Нуруллоев, Сардор Саъдуллаев, Зафармурод Абдураҳматов, Шаҳзод Акрамов
Захирадан майдонга тушганлар: Умарбек Эшмуродов, Иван Соловев, Марко Станоевич, Ҳусайн Норчаев, Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров, Дилшод Саитов, Шароф Муҳитдинов.
“Рух”: Панкив, Фае, Белий, Дидик, Сич, Сапуга, Федорчук, Плюмен, Таллес, Соломон, Климчук
Захира: Пидгурский, Кваснися, Варфоломеев, Притула, Слюсар, Герета